1 июнь куни Цюрих аэропортида туширилган бир фотосурат ОАВ диққатини ўзига жалб қилди, деб таъкидлайди TJournal. Ушбу сурат Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Франсуа Олланд ҳамда Британиянинг машҳур Iron Maiden рок гуруҳи самолётлари битта кадрга тушиб қолгани билан диққатга сазовордир.
Самолётларнинг ўлчамларидаги тафовут кўплаб ҳазилларга мавзу бўлди. Iron Maiden’нинг ҳаво кемаси ҳажмига таъриф бераркан, журналистлар ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бунда мусиқа сиёсатдан муҳимроқ эканининг исботини кўрди.
Европа давлатлари раҳбарлари Цюрихга 57 километрли Готард темир йўл туннелининг очилиш маросимида иштирок этиш мақсадида ташриф буюрган эди. Британиялик мусиқачилар эса Швейцарияга The Book of Souls халқаро турнеси доирасида учиб келди.
Изоҳ (0)