Грециянинг Крит оролидан жануброқда ҳалокатга учраган муҳожирлар кемасининг тўрт йўловчиси чўкиб кетди, 340 киши эса қутқариб қолинди. Бу ҳақда, AP’га таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Греция қирғоқ қоровули хизмати тақдим этган маълумотга кўра, 25 метр узунликдаги кема бортида 700 нафаргача муҳожир бўлгани эҳтимоли бор. Кема халқаро сувларда, Критдан 120 километр нарида сувга ғарқ бўлди.
Греция ҳукумати воқеа жойига икки патруль кемаси, ҳарбий самолёт, уч вертолёт йўллади; уларга Крит яқинида бўлган бошқа кемалар ёрдам бермоқда.
Изоҳ (0)