Болтиқ денгизида 3 июнь, жума куни Baltops—2016 ўқув машғулотлари бошланади. Машғулотлар икки кунлик ишчи конференцияси билан Таллинда бошланади ва 19 июнь куни якунланади. Бу ҳақда, Эстония Мудофаа кучлари Бош штаби матбуот хизмати маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ўқув машғулотларида иштирок этиш учун Таллинга АҚШ олтинчи флотининг Mount Whitney флагмани етиб келди. Бу классдаги кема Эстонияга илк бор келди.
Эстония Ҳарбий-денгиз кучлари томонидан Admiral Cowan тральшчиги ва Tasuja сувостида қўллаб-қувватлаш кемаси машғулотларда қатнашади.
Аввалроқ АҚШнинг Европа қўмондонлиги 2016 йилги Baltops ўқув машғулотларида НАТОга аъзо 15 та мамлакат, шунингдек, Швеция ва Финляндия иштирок этишини маълум қилган эди. Асосий ҳаракатлар Эстония, Польша, Германия, Швеция, Финляндия ҳудудида, шунингдек, Болтиқ денгизи акваториясида бўлиб ўтади.
Машғулотларга ташкилотга аъзо мамлакатларнинг 6,1 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жалб этилади.
Baltops ўқув машғулотлари 1971 йилдан бери ўтказиб келинади.
Изоҳ (0)