Давлат рақобат қўмитаси акциядорлик жамиятларига Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш бўйича ёрдам кўрсатиш бўйича штаб ташкил этди. Бу ҳақда, қўмита матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини жорий этиш масалалари бўйича штабга (371) 2592242 ва 2592059 рақамлари орқали мурожаат этиш мумкин.
Акциядорлик жамиятларини корпоратив бошқариш кодекси 2015 йил охирида тасдиқланган бўлиб, у акциядорлик жамиятлари томонидан ахборот сиёсати, ички назорат, дивидент сиёсати, манфаатлар ихтилофидаги ҳаракатлар тартиби тўғрисидаги низомларнинг қабул қилинишини, шунингдек, кодекснинг жорий этилиши муносабати билан йўриқномага ўзгартиришлар киритишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)