Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино билан 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати волонтёрлик кампаниясига старт берди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.

Фото: AP

Фото: AP

Волонтёрлик дастури доирасида 2017 йили Конфедерация Кубогида 5 мингдан зиёд, 2018 йилги чемпионатга эса 15 минг кишини сафарбар этиш мўлжалланмоқда. Яна 20 мингга яқин фаол ЖЧ—2018 ўтадиган шаҳарлардаги волонтёрлик дастурларида иштирок этади.

Ташкилотчиларга кўра, мазкур кампания Россия волонтёрлик ҳаракати тарихидаги энг кенг кўламлиси бўлиши кутилмоқда: ЖЧ-2018 ўтадиган 11 шаҳардаги 15 та волонтёрлик маркази россиялик ва чет эллик волонтёрлар талабномаларини қабул қилади. Бу жараён 2016 йил охирига қадар давом этади.

Маълумот учун, Россиядаги футбол бўйича жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлигача ўтказилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?