Англия банки 2 июнь куни дастлабки пластик банкноталар намуналарини намойиш этди. Беш фунтлик купюранинг орқа томонида собиқ бош вазир Уинстон Черчилль тасвирланган, деб хабар беради «РБК».
Банк бошқарувчиси Марк Карнининг сўзларига қараганда, янги банкноталар «тозароқ, хавфсизроқ ва мустаҳкамроқ»дир.
«Полимерли банкноталар уларга бордо виноси томса ҳам, сигарета кули тушса ҳам, уларни бульдог чайнаса ҳам, кир ювиш машинасига тушиб қолса ҳам бардош беради», — унинг сўзларини келтиради Bloomberg.
Шунингдек, у янги банкноталар қоғоз муқобилларидан 2,5 баробарга узоқроқ хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Пластик купюралар 13 сентябрдан истеъмолга киритилади. Кейинги йилда Англия банки 10 фунтлик, 2020 йилда эса 20 фунтлик банкноталарни чиқаришни режалаштирмоқда. 10 фунтлик купюрада ёзувчи Жейн Остин, 20 фунтлик купюрада эса рассом Уильям Тёрнер тасвирланади.
Изоҳ (0)