Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг Alibaba Group интернет-гиганти энг йирик акциядори, Япониянинг SoftBank Group Corp. телекоммуникация компанияси ўзининг компаниядаги улушини камайтирмоқчи. Бу ҳақда SoftBank пресс-релизига таяниб, «РБК» хабар берди. Пресс-релизга кўра, SoftBank акцияларни сотишдан камида 7,9 миллиард доллар ишлаб олишни кўзламоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Alibaba SoftBank’дан ўзининг 2 миллиард долларлик оддий акцияларини сотиб олади. 400 миллион долларлик яна бир пакет Alibaba Partnership — компаниянинг 34 та ҳамасосчиси ва топ-менежерини бирлаштирувчи гуруҳга сотилади. 500 миллион доллар қийматига эга яна битта пакетга «йирик миллий форовонлик фонди» харидор бўлади, аммо фонднинг номи ошкор этилмаяпти. 5 миллиард долларлик охирги пакет ва яна 1 миллиард долларлик қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш учун опцион институционал инвесторларга таклиф этилади.

SoftBank аниқлик киритишича, акцияларни сотиш ҳақидаги қарор тез пулга айлана олиш қобилиятини оширишга ҳамда «молияни тадбиркорлик ва тежамкорлик билан бошқариш»га қаратилган стратегия доирасида қабул қилинган.

Айни пайтда SoftBank компаниянинг энг йирик акциядори ҳисобланади. 31 март ҳолатига кўра, унинг Alibaba’даги улуши 32,2 фоизни ташкил этган. Олди-сотдидан сўнг у тахминан 28 фоизгача камаяди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?