Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик актёр, бодибилдер ва сиёсатчи Арнольд Шварценеггернинг филдан қочиши акс этган видеолавҳа Instagram’да чинакам хитга айланди, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Кадр: Instagram / @schwarzenegger

Кадр: Instagram / @schwarzenegger

Африкада уюштирилган сафари чоғида таниқли актёрга фил ҳужум қилди. Видеолавҳада акс этишича, фил жойидан силжиган машинанинг ортидан югуриб, унга яқинлашади ва кадрга тушиб қолади. Филнинг таъқиби бир неча сония давом этади, холос, шундан сўнг машина жадаллаб кетади.

Видеолавҳани Шварценеггернинг ўзи Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди. Бир сутка ичида роликни 350 минг фойдаланувчи томоша қилишга улгурди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди