Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Рио-де-Жанейро ҳукумати Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун 500 мингдан зиёд чипта сотиб олади, деб ёзади «ТАСС». Шаҳар мэрияси вакили Педру Паулу сўзларига кўра, улар давлат хизматчилари, аълочи ўқувчилар ва имконияти чекланган кишиларга тақсимлаб берилади.

Фото: «Championat.com»

Фото: «Championat.com»

Мулозимнинг айтишича, ушбу ташаббуснинг вазифаларидан бири Паралимпиадага чипталарни сотиш муаммосини ечиш билан боғлиқ. Уларга ҳозирча талаб катта эмас: айни пайтгача мухлислар чипталарнинг атиги учдан бир қисмини харид қилган, Олимпиада ўйинларига чипталарнинг эса 60 фоизи аллақачон сотилиб кетган.

Чипталарнинг барчаси аввалроқ мэрия томонидан белгилаб қўйилган мезонларга мувофиқ тақсимланади. Масалан, давлат умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўтган ярим йил ичида фақат яхши баҳоларга ўқиган бўлсагина, Олимпиадани ўз кўзлари билан кўриш имкониятига эга бўлади.

XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари Рио-де-Жанейрода 2016 йил 5—21 август кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди