Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Калининград шаҳрида яқинда қурилган «Макдональдс» ресторани биносида зал шифти қулаб тушди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: «РенТВ»

Фото: «РенТВ»

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган фотосуратларга кўра, осма шифт конструкциясининг бир қисми тушиб кетган. Бино ичида бўлган одамларга зарар етмаган, негаки қулашдан олдин бошланган қарс-қурс овозни эшитган ташрифчилар хавфсиз жойга ўтиб, сўнг кўчага қочиб чиқишга улгурган. Бино эшиги олдида тирбандлик келиб чиққан.

Ҳозирча муассаса вакиллари бу борада расмий изоҳ бермаган.

Ресторан 24 май куни очилган эди. У шаҳардаги учта «Макдональдс» ресторанидан энг янгисидир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова