Икки мингта олмос ва беш юзта топаз билан безатилган қимматбаҳо соат Малайзия ва Гонконгда бўлиб ўтадиган Россия кунларидаги асосий экспонат бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда, Moiseikin компанияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Рог изобилия» деб номланган соат компания санъатнинг уч шакли — заргарлик, тоштарошлик ва соатсозликни бирлаштирган тажрибасидир. У бир вақтнинг ўзида стол соати, қутича ва сувенирдир.
Соатни яратишда бир килограммдан ортиқ олтин, икки мингдан ортиқ олмос, 500 топаз ва 100 дан ортиқ марварид донаси ишлатилган. «Бизнинг баҳолашимиз бўйича, унинг қиймати 1 миллион доллардан кам эмас. Чунки бу ишни ҳеч ким, ҳатто биз ўзимиз ҳам такрорлай олмаймиз», — дейди компания вакили.
Екатеринбурглик усталар сувенир соатни яратиш учун бир йилдан ортиқ вақт сарфлади.
Изоҳ (0)