2014 йилнинг 19 декабрь куни Испания Халқ партияси штаб-квартирасига миналаштирилган машинада келиб урилган фуқаро Даниэль Перес Берланга беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу қарорни Мадрид суди қабул қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Берланга ҳукмрон партия сиёсатига эътироз сифатида машинасига портловчи ускуна ўрнатиб, уни партия биносига қарата ҳайдаган эди. Тўқнашув натижасида портлаш содир бўлмади ва ҳеч кимга зарар етмади.
Терговчиларнинг фикрича, Берланга портлаш натижасида бинога ўт кетишини режалаштирган эди.
Изоҳ (0)