Ижтимоий тармоқларда маҳбус Сара Сирайтнинг магшоти — ҳибс чоғида полиция идорасида олинган портрети оммалашиб кетди, деб хабар беради Meduza.
Twitter фойдаланувчилари уни «қамоқхона гўзали» деб атай бошлади.
24 ёшли Сирайт Арканзасда истиқомат қилади. 2012 йилда у талончиликда иштирок этди: у танишини машинасига таклиф қилди, лекин машина ичида уларни Саранинг шериги кутарди: жиноятчи эркакка тўппонча ўқталиб, ёнидаги пули ва қимматликларини олиб қўйди. Сирайтга талончилик, инсон ўғирлаш, зўравонлик, гувоҳликларни сохталаштириш ва полицияга қаршилик кўрсатиш айбловлари қўйилди.
Аммо қиз фақат полицияга қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ айбини тан олди ва унга нисбатан беш йиллик синов муддати белгиланди. Унинг шериги 10 йилга қамалди.
Бу воқеалар 2014 йилда бўлиб ўтган эди. Ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган магшот эса яқинда, бошқа сабаб билан — Сирайт машинани хавфли ҳайдаш иши бўйича судга келмагани учун олинган эди. Бу иш бўйича у 365 доллар жаримага тортилди.
Интернет фойдаланувчиларидан бири америкача футбол ўйинчиси Чад Жонсондан қиз учун гаров пулини тўлашни сўради, аммо спортчи бундан бош тортди. Лекин Сирайт аллақачон озодликка чиқиб бўлди.
Бир неча ой муқаддам эркак маҳбуслар орасида «энг келишган жиноятчи» Жереми Микс озодликка чиққани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)