Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бир нечта синагога (яҳудийлар ибодатхонаси)га ўт қўйишга уринган америкалик терроризмда айбдор деб топилди, деб ёзади «ТАСС». Аммо Нью-Жерси штати Берген округи маслаҳатчилар суди 24 ёшли Энтони Грацианодан оғирлаштирувчи вазиятда содир этилган ўт қўйишлар ва одамлар ҳаётига суиқасд айбловларини олиб ташлади.

Фото: «Полит.ру»

Фото: «Полит.ру»

Айблов материалларига кўра, 2011—2012 йилларда Грациано бир синагогада вандализм ҳаракатларини амалга оширган, яна иккита синагогани ва раввин (яҳудийлар руҳонийси)нинг уйини ёқиб юборишга уринган.

Уринишларнинг барчаси турли сабабларга кўра йўққа чиққан. Уй фақат қисман ёнган, қўлбола бомба ўз-ўзидан ўчиб қолган, бу вақтда уйқуда бўлган раввин, унинг рафиқаси, беш фарзанди ва ота-онаси жабр кўрмаган.

Грацианонинг адвокати суд ҳукми устидан шикоят аризасини беришини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Грациано ушбу хатти-ҳаракатларни бемулоҳазалик билан амалга оширган, аммо ҳеч қачон амалдаги террорчилик ташкилотларидан ҳеч бирига алоқадор бўлмаган ва уларни қўллаб-қувватламаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади