«Лукойл» компанияси президенти ўринбосарининг ўғли Руслан Шамсуаров ўзига тегишли Mercedes-Benz Gelandewagen йўлтанламасида полициядан қочишга ҳаракат қилгани боис қўлга олиниб, маъмурий жазога тортиш мақсадида судга олиб кетилмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Шамсуаров Москва кўчаларида дўстлари билан кезаркан, тезликни оширгани боис тўхтатилди, аммо у ҳуқуқ-тартибот ходимларига бўйсуниш ўрнига қочишни афзал билди.
Москва бўйлаб уюштирилган пойга ҳақидаги иш автомобиль кабинасида олинган ёзув интернетга жойлангач жамоатчилик ўртасида овоза бўлиб кетди. Gelandewagen машинасида бўлган бир гуруҳ йигитлар ва қиз полиция ходимлари кўз ўнгида йўл ҳаракати қоидаларини намойишкорона бузган, сўнг юқори тезликда улардан яширинишга ҳаракат қилганди. Шу билан бирга ҳуқуқбузарлар бўлиб ўтаётган ҳодисани Periscope интернет-ресурси орқали трансляция қилиб борган эди.
Шамсуаровга нисбатан «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. У билан бирга йўлтанламасда бўлган икки киши 15 ва 10 суткага қамалди.
Изоҳ (0)