21 май куни Қозоғистоннинг кўпгина йирик шаҳарларида рухсат этилмаган митингларда иштирок этиш учун кўчаларга чиққан шахслар миллатлараро нифоқ келтириб чиқариб, ҳокимиятни эгаллашга уринишни амалга оширди. Бу борада Қозоғистон бош прокуратураси баёнот берди, деб хабар қилмоқда «РИА Новости».
21 май куни кўпгина шаҳарларда Ер кодексига ўзгартишлар киритилишига норозилик билдириш мақсадида намойишлар уюштирилди. Жамоатчилик фаоллари митинглар ўтказишга рухсат сўраб ҳокимиятларга мурожаат қилган, аммо бунга изн берилмаган эди. Шунга қарамай, митинглар бўлиб ўтди.
«Бундай воқеалар қандай оқибатларга олиб келишига яққол мисол — Ливия, Сурия, Миср ва посцовет минтақасидаги бир қатор давлатлар», — дейилади баёнотда.
Бош прокуратура матбуот хизмати турли шаҳарларда намойишчилар полицияга тажовуз қилиб, провокация уюштирганини, шунингдек, полиция томонидан ўлдирилгани иддао қилинган эркакнинг жасади кўрсатилган фотосурат одамлар орасида тарқатилганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)