Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳукуматга озиқ-овқат эмбаргосини 2017 йил охирига қадар узайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Медведев маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари Россияга қарши санкциялар жорий қилган ёхуд уларга қўшилган давлатларга нисбатан эмбаргони сақлаб қолишни кўп бора сўраганини эслатиб ўтди.
«Қишлоқ хўжалиги бизнеси билан шуғулланаётганлар, аграр компаниялар кўп маротаба сўраганидек, инвестицияларни режалаштириш учун қўшимча уфқларга эга бўлади», — деб таъкидлади ҳукумат раҳбари.
Изоҳ (0)