Американинг Жанубий Каролина штатида яшовчи Антли Стейтен томонидан берилган жумбоқни Facebook фойдаланувчилари қийинчилик билан ечди. Топишмоқли постни у ўзининг профилига жойлаштирган.
Эркак профилига икки карточкани ушлаб турган суратини жойлаган. Улардан бирига «Хато топганингда, постни бошқалар билан бўлиш» деб ёзган. Иккинчисида эса тўққизта рақам жойлаштирилган жадвал сурати акс этган.
Маълум бўлишича, ушбу масала ечимини сонлар ёзилган жадвалдан эмас, қоғозга ёзилган матндан излаш керак бўлган. Эркак атайлаб «хато» сўзини нотўғри — mistake ўрнига mitsake деб ёзган.
18 май куни жойланган постни бир ҳафта давомида 400 мингга яқин киши бўлишган. Бундан ташқари, у 60 мингга яқин лайк тўплаган. Фойдаланувчиларнинг аксарияти жумбоқни ечиш учун кўп вақт сарфлаганлигини тан олган. Кўпчилик хатони жадвалдан қидирган, бироқ суратда нима нотўғри эканлигини узоқ вақт тушунишга ҳаракат қилгандан кейин эркакнинг кийими ва сурат фонини кўздан кечира бошлаганликларини маълум қилган.
Изоҳ (0)