Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган «Катта дубулға» туркумига кирувчи «Ролан Гаррос» теннис турнирининг яккалик баҳсларини тарк этгани ҳақида хабар қилинганди.
Мусобақа расмий сайтининг маълум қилишича, беларуслик Александр Бурий билан тандем ҳосил қилган Денис Истомин жуфтликлар баҳси илк даврасида ҳиндистонлик Леандер Паес ва польшалик Марчин Матковски дуэтига қарши кортга чиқиб, 6:7, 6:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа, 29 ёшли ўзбекистонлик теннисчи «Ролан Гаррос» турниридаги иштирокини бутунлай якунлади.
Изоҳ (0)