2012 йилда ягона нусхада ишлаб чиқарилган Air Jordan 6 Infrared кроссовкалари сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Highsnobiety хабар бермоқда.
Ноёб оёқ кийими Нью-Йоркдаги Stadium Goods дўконида сотувга қўйилди. Унинг нархи 5 минг долларни ташкил этмоқда.
Air Jordan — Nike компанияси томонидан машҳур баскетболчи Майкл Жордан учун махсус ишлаб чиқилган бренд. Бу номдаги дастлабки кроссовкалар 1985 йилда Chicago Bulls жамоаси рангларида ишлаб чиқарилган эди. Ўша пайтда бу спорт модасида ўзига хос тўнтариш ясади: унга қадар барча спортчилар майдонга оқ пойабзалда чиқарди.
Шартномага биноан, баскетболчи ҳар бир ўйинга қизил-қора рангдаги пойабзалда тушиши лозим эди, аммо Лига уни ортиқ даражада ёрқин рангларда тайёрланган деб ҳисоблаб, спортчига бу ишни тақиқлади. Шунга қарамай, Жордан барча учрашувларга шу оёқ кийимида тушиб, ҳар сафар тегишли жаримани тўлаб борди.
Шундан буён Air Jordan модели катта шуҳратга эришиб, кўп марта қайта ишлаб чиқарилди.
Изоҳ (0)