Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду келажакдаги режалари хусусида гапириб ўтди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
«Аниқки, мен Мадридда қолишни истайман. Шу ерда фаолиятимни тугатмоқчиман. Чемпионлар лигасидан кейин шартномани чўзиш дейсизми? Кўрамиз. Мен ‘Реал’да бахтлиман ва бундан яхшироқ бошқа клуб кўрмаяпман», — деди у.
31 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида тугайди. У 347 та ўйинда 364 та гол уришга эришган.
Изоҳ (0)