Яман пойтахти Санодаги университетда ясама портловчи қурилманинг портлаб кетиши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди. Бир неча киши яраланди. Бу ҳақда, Sky News Arabia телеканали маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Портлаш адабиёт факультетида хусийлар томонидан ташкил этилган байрам тадбири давомида юз берган.
Ҳозирги пайтга қадар ҳеч бир террорчилик гуруҳи юз берган ҳодиса учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)