Яқинда ташкил этилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 23 май куни «Алишер Навоий ва XXI аср» республика миқёсидаги биринчи илмий-амалий анжумани ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири маълумот берди.
Тадбирда янги университет ректори Шуҳрат Сирожиддинов, Ўзбекистон Қаҳрамони, навоийшунос олима Суйима Ғаниева, бир қатор йирик адабиётшунослар, ёш тадқиқотчилар, талабалар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Анжуманни Шуҳрат Сирожиддинов кириш сўзи билан очиб берди.
Шунингдек, соҳанинг етакчи мутахассислари Суйима Ғаниева, Нурбой Жабборов, Насимхон Раҳмоновлар чиқиш қилди.
Шундан сўнг анжуман иши «Алишер Навоийнинг илмий мероси ва матншунослик масалалари», «Алишер Навоийнинг адабий мероси ва таржимаи ҳоли билан боғлиқ масалалар», «Тилшунослик, услубият ва адабий таъсир масалалари» шўъбаларида давом эттирилди.
Анжуман асносида чиқиш қилган Нафас Шодмонов, Нодирбек Жўрақўзиев сингари олимлар Навоий меросининг айрим жиҳатларига оид янгича илмий қарашларни баён этиб берди.
Изоҳ (0)