Рим папаси Франциск Қоҳирада жойлашган дунёдаги энг йирик ислом университети Ал-Азхарнинг имоми шайх Аҳмад ат-Тайиб билан зўравонликни рад этиш ва терроризмга қарши туриш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Учрашувда сўз буюк динлар етакчи ва тарафдорларининг Ердаги тинчликни сақлаб туриш бўйича биргаликдаги ҳаракатлари ҳақида борганлиги маълум қилинди.
Жумладан, Яқин Шарқдаги кескинлик ва можароли вазиятда христианларни ҳимоя қилиш масаласи кўриб чиқилганлиги таъкидланмоқда. Учрашув баённомасида умумий вазифа зўравонлик ва терроризмни рад этишдан иборат эканлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)