Бишкек шаҳар суди Қирғизистон президенти девонининг собиқ раҳбари Дониёр Норимбоевни уч йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Парламентнинг собиқ депутати, шу иш бўйича яна бир гумондор Ҳожимурот Қўрқмазов 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди, унинг мол-мулки мусодара қилинди.
Илгариги ҳукм Олий судда қайта кўриб чиқилиши белгиланган эди. Шаҳар инстанцияси эски ҳукмни кучида қолдирди.
Норимбоев ва Қўрқмазов ўтган йилнинг июль ойида тамагирлик ва бошқа айбловлар билан қўлга олинган эди. Тергов версиясига кўра, Норимбоев мансабга ўтириши билан Бишкек шаҳрининг тергов остидаги собиқ ҳокими Наримон Тюлеевнинг қариндошларидан 100 минг доллар тама қилган. Бунинг эвазига девон раҳбари Тюлеевга нисбатан енгилроқ ҳукм ўқилишига кўмаклашишни ваъда қилган. Пулни олишдаги воситачи эса Қўрқмазов бўлган.
Изоҳ (0)