«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоанинг сўнгги машғулотида жароҳат олди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
Машғулотлар вақтида португалиялик футболчини унинг жамоадоши Дани Карвахаль туртиб юборди ва у дарвозабон Кико Касилья билан тўқнашиб кетди. Роналду оёғида оғриқ сезиб майдонга ётиб олди. Ёрдамга етиб келган шифокорларнинг тавсиясига кўра, 31 ёшли ҳужумчи машғулотларни якунига етказмай майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Қайд этиш жоизки, Роналду «Реал»нинг сўнгги уч машғулотини охиригача етказа олмаган. У «Манчестер Сити»га қарши (0:0) ЕЧЛ ярим финал дастлабки ўйинини ўтказиб юборганди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» 28 май, шанба куни Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Атлетико»га қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув Милан шаҳридаги «Сан-Сиро» стадионида ўтказилади.
Изоҳ (0)