Миср маъмурларининг билдиришича, EgyptAir авиакомпаниясига тегишли A320 лайнери қулаган ердан аниқланган инсон қолдиқлари суд-тиббиёт экспертизаси натижалари бортда портлаш рўй берганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда, AP агентлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, MS804 рейси билан Париждан Қоҳирага учаётган EgyptAir авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти 19 май тонгида Ўрта Ер денгизи устида радарлардан ғойиб бўлган эди. Унинг бортида 66 киши бўлган. Кейинроқ денгиздан самолёт бўлаклари топилди.
Изоҳ (0)