Шри-Ланкада кўчки ва тошқинлар оқибатида қурбон бўлганлар сони 92 кишига етди. Бу ҳақда, Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қутқарувчилар вайроналар остида қолиб кетган одамларни қидиришда давом этмоқда.
Жала ёғиши давом этаётганлиги учун янги кўчкилар юз бериш хавфи мавжудлиги маълум қилинмоқда.
Аввалроқ Шри-Ланкадаги кўчкилар мамлакат пойтахтидан 72 километр шимолда жойлашган Кегалле округидаги учта қишлоқни йўқ қилганлиги маълум бўлган эди.
Полициячилар ва ҳарбийлар бедарак йўқолган 220 нафар оилани қидириш бўйича қутқарув операциясини ўтказмоқда.
Изоҳ (0)