Испаниялик руҳоний олий кучлардан мамлакат шимоли-ғарбидаги йўлни таъмирлаб беришни сўради. Бунга маҳаллий ҳукуматнинг бу масалани кўп марта рад этганлиги сабаб бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
Эътиборни қаратиш мақсадида руҳоний йўлга муқаддас сувдан сепиб чиқди ва йўлдан ўтаётган ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш учун ҳар бир чуқурга ёғоч хочларни ўрнатиб чиқди.
Руҳоний вазиятни ўнглашнинг «ягона йўли қолганлиги» учун ҳам шундай йўл тутганини маълум қилди.
Изоҳ (0)