Украина собиқ сиёсатчи Михаил Горбачёвнинг Европага киришини тақиқлаш йўлида ҳаракатни бошлайди. Горбачёвнинг Россия президенти Владимир Путиннинг Қримни қўшиб олиш қарори тўғри эканлиги ҳақидаги баёнотига расмий Киев шундай жавоб бермоқчи, деб таъкидлайди «РБК».
Горбачёв The Sunday Times нашрига берган интервьюсида Қрим ва Севастополнинг Россияга қўшиб олинишини тўғри қарор деб билишини айтди. «Мен ҳар доим инсонларнинг эркини ёқлайман, Қримда эса кўпчилик Россияга қўшилишни истади», — деди у.
«Бундай ҳолларда мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини шубҳа остига олган одамнинг киришини тақиқлаш қарори қабул қилинади. Аммо у охирги марта қачон келганини эслолмайман, унинг бу ерда қиладиган иши йўқ. Шу боис биз дипломатик йўллар билан Европа давлатларига мурожаат қилиб, унинг Россия ва Украина ўртасидаги душманликни алангалаётган жамғармасини молиялаштирмасликни ва уни қабул қилмасликларини сўраймиз», — деди Олий Рада депутати Антон Герашченко.
Изоҳ (0)