Франция терма жамоаси, «Арсенал», «Интер» ва «Манчестер Сити» каби клубларнинг собиқ ярим ҳимоячиси Патрик Виейра бош мураббийлигидаги «Нью-Йорк Сити» футбол клуби MLS лигасининг навбатдаги турида ҳамшаҳарлари «Нью-Йорк Рэд Буллз» жамоасига қарши баҳс олиб борди, деб хабар бермоқда MLS расмий сайти.
Таркибида Андреа Пирло, Давид Вилья ҳамда Фрэнк Лэмпард сингари номдор ва тажрибали футболчилар бўлишига қарамай, «Нью-Йорк Сити» жамоаси дербида ўз мухлислари қаршисида шармандали 0:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
It was a goal fest at Yankee Stadium. Check out the full highlights from the #NYDerby Heineken #RivalryWeek matchup. https://t.co/zFYVUOwub3
— Major League Soccer (@MLS) May 21, 2016
The Telegraph нашрининг қайд этишича, Андреа Пирло ўрнига захирадан майдонга тушган ва мавсумдаги илк учрашувини ўтказган Фрэнк Лэмпардга клуб мухлислари ҳуштакбозлик қилди. Маълум бўлишича, Лэмпарднинг қарийб 6 миллион долларга тенг йиллик маоши «Нью-Йорк Рэд Буллз» жамоасининг барча футболчилари маошидан ҳам кўпроқ экан.
«Нью-Йорк Сити» клуби мухлислари ўз футболчиси жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшмай туриб шунча маош олаётганидан норозилик билдирди.
Изоҳ (0)