11 километр баландликдан Ўрта Ер денгизига тушиб кетган EgyptAir компанияси самолёти тизимлари у радарлардан ғойиб бўлишидан олдин борт тутун билан қопланганини қайд қилган эди. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашрига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Нашрнинг терговга яқин манбалари берган маълумотга қараганда, автоматик сигналлар самолётнинг борт компьютери жойлашган олд қисмида кучли туташ содир бўлаётганидан дарак бера бошлаган. Қулашдан бир неча дақиқа олдинроқ эса парвозларни бошқариш тизими ишдан чиққан.
Шунингдек, учувчилар кабинаси ўнг қисмида кучли зарарланиш қайд этилди.
Терговчиларнинг фикрича, бу ахборот ҳозирча аниқ хулосалар қилиш учун камлик қилади.
EgyptAir авиакомпаниясининг Париждан Қоҳирага учаётган A320 самолёти 19 май, пайшанба куни Ўртаер денгизи устидан учиб ўтаётган вақтда радарлардан йўқолиб қолган эди.
Самолёт бортида 66 киши — 56 нафар йўловчи, экипажнинг етти нафар аъзоси ва хавфсизлик хизматининг уч ходими бор эди.
Изоҳ (0)