АҚШ махфий хизматининг маълум қилишича, Оқ уй яқинида отишма юз берди. Оқ уй ўтказиш пунктига қўлида қурол билан яқинлашган эркакни махфий хизмат агенти яралади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Эркакнинг тўппончаси олиб қўйилиб, ўзи шифохонага жойлаштирилганлиги таъкидланмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Оқ уйга қурол билан яқинлашган эркак Пенсильванияда истиқомат қилувчи 30 ёшли Жесси Оливьери эканлигини аниқлади. Эркакнинг Оқ уйга ҳайдаб келган автомобили тинтув қилинганда, ундан 22-калибрли қуролнинг ўқлари топилган.
Ҳодиса давомида АҚШ президенти қароргоҳи ходимлари ёки унга ташриф буюрганлардан ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)