Жорий йилнинг 16 май куни «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясида Украинанинг Golden Fruit Ltd қандолатчилик маҳсулотлари корхонаси таъсисчиси Иван Галамбица билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Бир гуруҳ мутахассислар иштирокида ўтказилган йиғилишда ХК олдида турган галдаги вазифалар, инвестицион имкониятлар, корхоналар ташкил этилиши учун берилаётган имтиёз ва преференциялар, тизимни модернизациялаш йўлида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, бир қатор янги лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилиб, Golden Fruit Ltd қандолатчилик маҳсулотлари корхонаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш икки томон учун ҳам бирдек манфаатли эканлиги таъкидланди.Golden Fruit Ltd корхонасининг бир суткалик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати 30 тоннани ташкил этиб, бугунги кунда у дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Иван Галамбица Ўзбекистонда корхоналар ташкил этилиши учун қулай инвестицион муҳит яратилганлиги боис, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фабрикани ишга тушириш масаласини кўриб чиқишини ҳам таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)