Реимпорт божхона режими остида товарларни жойлаштиришга рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш хизмати ишга тушди. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар бермоқда.
Хизмати юридик ва жисмоний шахсларга 15 кун ичида Реимпорт божхона режими остида товарларни жойлаштиришга, рақами ва санаси кўрсатилган рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этилганлиги тўғрисида хабарнома олиш имкониятини беради.
Давлат божхона қўмитасининг ушбу хизмати бепул кўрсатилади.
Изоҳ (0)