Google компанияси 19 май куни I/О ишлаб чиқарувчилар конференцияси доирасида Tesla Model S’даги каби катта сенсорли экранга эга мультимедиа тизими прототипини намойиш этди. Android N операцион дастурида ишловчи тизим Android Auto’нинг кейинги версияси қандай шаклда бўлишини кўрсатади, деб ёзмоқда Motor.
Прототип Maserati Ghibli седанига ўрнатилди. У Qualcomm компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Экран 4K ечимини қўллаб-қувватлайди.
Кейинги авлод Android Auto автомобиль тизимида алоҳида экран бўлади. Дисплейнинг юқори қисмида яқинда ёпилган дастурлар, пастки қисмида эса ишлаб турганлари кўрсатилади. Шунингдек, Google Ghibli’га ўз ускуналар панелини ўрнатди. Юқори ечимдаги рангли экранга турли ахборотни, айтайлик, навигатор хабарларини чиқариш мумкин.
Конференция асносида компания вакиллари Android Auto — смартфонларни автомобиллар мультимедиа тизимлари билан уйғунлаштириш тизими — тез орада оддий мобил дастурга айланишини билдирди. Ундан ҳатто мультимедиа тизими йўқ моделларда ҳам фойдаланса бўлади.
Изоҳ (0)