Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Флорида штатида полиз майдонидан тарвуз ўғирлаган тимсоҳ жиноят устида тутиб олинди. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги жиноятлари билан кураш бўйича бўлимнинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

Фото: Facebook / Florida Agricultural Crimes Intelligence Unit

Фото: Facebook / Florida Agricultural Crimes Intelligence Unit

Тимсоҳ тарвузни тишлаб олган ҳолда қирғоқдан дарёга қараб тушиб бораётгани акс этган сурат тагига «Тимсоҳ Хендри округидаги полиз майдонида тарвуз ўғирлаш вақтида тутилди», — дея қайд этилган.

Associated Press ёзишича, ёввойи табиатни ўрганишга ихтисослашган биолог Стив Стиглер тимсоҳнинг бундай хатти-ҳаракатини жуда ноодатий деб топди, чунки бу судралиб юрувчилар одатда тарвуз билан озиқланмайди. У тимсоҳда ширинликка мойиллик пайдо бўлишига одамлар йиртқичларга кўпинча қиём (пастила) бериб боқиши билан изоҳлади, аслида эса бу штат қонуни орқали тақиқланган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Трикотаж кийимларга зарар етказмасдан қандай ювиш мумкин?
Маҳаллий
Навоийда 454 нафар фуқаронинг банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Дунё
Politico нашри Зеленскийни энг нуфузли европалик, Путинни эса йилнинг энг омадсиз одами деб эълон қилди