Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА)га янги президент тайинлангунга қадар франциялик Мишель Платини ташкилот раҳбари бўлиб қолади. Бу ҳақда УЕФА бош котиби вазифасини бажарувчи Теодор Теодоридис матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«УЕФАга янги президент тайинлангунга қадар Мишель Платини ташкилот раҳбари бўлиб қолади. Платини УЕФАдан кетмади. Шу сабабли, ташкилот сайтида у президентлигича қолади», – деди Теодоридис.
Франциялик мутасадди 2007 йилдан буён УЕФАни бошқариб келмоқда. 2011 йилда ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер Мишель Платинига 2 миллион Швейцария франкини ноқонуний равишда ўтказиб бергани учун 2015 йилнинг декабрь ойида саккиз йилга ҳар қандай футбол фаолиятидан четлаштирилганди. Кейинчалик ушбу четлаштириш олти йилга қисқартирилди. Шундай сўнг, Платини Лозаннадаги (Швейцария) Спорт арбитраж суди (CAS)га четлаштириш муддатини қисқартириш бўйича апелляция берди. Унинг апелляцияси қисман қониқтирилди – дисквалификация муддати олти йилдан тўрт йилгача, жарима миқдори 80 мингдан 60 минг еврогача қисқарди.
9 май, душанба куни Спорт арбитраж судининг эълон қилган қароридан сўнг, Мишель Платини УЕФА президенти лавозимини тарк этиш истагини билдирган эди.
Изоҳ (0)