Аргентина собиқ президенти Кристина Фернандес де Киршнернинг адвокати суд қарори устидан апелляция шикояти киритди. Қарорда собиқ давлат раҳбарига нисбатан валюта фьючерслари билан фирибгарлик айблови бўйича иш қўзғатиш кўзда тутилган эди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Жиддий далиллар ва ҳуқуқий асосларнинг йўқлиги яққол кўриниб турибди», — дейилади апелляция шикоятида. «Мушоҳада фақат сиёсий тусда юритилган бўлиб, суд қарорида бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди», — дейди собиқ президентнинг адвокати Карлос Бералди.
Эслатиб ўтамиз, собиқ президент ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун давлатга зарар етказганликда гумонланмоқда. «Қисқа вақт ичида муайян иқтисодий ва сиёсий оқибатларни келтириб чиқарадиган бундай кўламдаги молиявий операция ижро ҳокимиятининг олий даражадаги маъқуллашисиз амалга оширилиши ақлга сиғмайди», — дейилади судья Клаудио Бонадио қарорида.
Изоҳ (0)