Халқаро олимпия қўмитаси янги текширувлардан сўнг 2008 йилги Пекин Олимпиадасида иштирок этган 31 спортчи тақиқланган модда қабул қилганини аниқлади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий баёнотида маълум қилинди.
Спортчиларнинг исм-шарифлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти, аммо уларнинг барига Рио-де-Жанейродаги ўйинларда иштирок этиш ман этилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) Пекиндаги мусобақалар чоғида олинган 454 допинг-пробани энг замонавий методлар асосида таҳлилдан ўтказди. Биринчи навбатда фаолиятини давом эттираётган 2016 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этишга даъвогарлик қилаётган спортчилар синчиклаб текширилди.
Допинг қабул қилгани аниқланган спортчилар орасида 2008 ва 2012 йилги ўйинларнинг совриндорлари бўлса, улар медалларидан жудо бўлади. Медалларни олиши лозим бўлган атлетлар ҳам жиддий тарзда текширилади.
Изоҳ (0)