Жорий йилнинг 12–15 май кунлари Чирчиқ шаҳридаги олимпия захиралари коллежида ўсмирлар ва кадетлар ўртасида спорт устаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё Очиқ Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати.
Ўзбекистонлик дзюдочилар билан бир қаторда мазкур турнирда Тожикистон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари ҳам иштирок этди.
Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик дзюдочилар жами 13 та олтин, 11 та кумуш ва 16 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Россия терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 бронза медали билан иккинчи, Қозоғистон термаси битта олтин медаль билан учинчи ўриндан жой олди. 3 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган тожикистонлик спортчилар тўртинчи ўринни эгаллади.
Кадетлар ўртасидаги баҳсларда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади – 12 та олтин, 10 та кумуш ва 15 та бронза. Кейинги ўринлардан Тожикистон (3-1-2), Қозоғистон (0-2-1), Россия (0-1-1) ва Қирғизистон (0-0-1) термалари жой олди.
Изоҳ (0)