Жорий йилнинг 13–15 май кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при турнирида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилардан уч нафари – Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг), Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) ва Сойиб Қурбонов (-100 кг) ўз вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради «Sports.uz».
Мазкур Гран-прида 80 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди. Асосий таркиб билан мусобақага йўл олганига қарамай, Ўзбекистон термаси 3 та бронза медали билан чекланди ва умумжамоа ҳисобида 18-поғонани эгаллади.
Гран-при турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси янги олимпия рейтинг жадвалини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
-60 килограммДиёрбек Ўрозбоев – 7-ўринШарофиддин Лутфуллаев – 10-ўрин
-66 килограммРишод Собиров – 9-ўрин
-73 килограммМирали Шарипов – 9-ўрин
-81 килограммШаҳзодбек Собиров – 19-ўринЯҳё Имомов – 25-ўрин
-90 килограммШерали Жўраев – 27-ўрин
-100 килограммСойиб Қурбонов – 31-ўринРамзиддин Саидов – 32-ўрин
+100 килограммАбдулло Тангриев – 19-ўрин
Маълумот учун, дзюдо бўйича Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ўйналадиган мусобақалар 29 майга қадар давом этади ва шундан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси Олимпиада ўйинларига йўлланма олган спортчилар рўйхатини эълон қилади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, мавжуд қоидаларга кўра, эркаклар ўртасида ҳар бир вазн тоифасида 1–22-ўринларни банд этган дзюдочилар Рио–2016 ўйинлари йўлланмасига эга бўлади. Лицензиялар ҳар бир давлатдан бир нафар спортчига берилиши инобатга олинса, бугунги кунга келиб Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари деярли ҳар бир вазн тоифасида Олимпиада ўйинларининг йўлланмасини қўлга киритадиган спортчилар рўйхатидан ўрин эгаллаб турибди.
Қайд этиш жоиз, -100 килограмм вазн тоифасида иштирок этувчи Рамзиддин Саидовда Осиё континентал квотаси мавжуд.
Изоҳ (0)