Қирғизистон пойтахти Бишкекнинг Первомайский тумани суди республика президентлигига собиқ номзод Нурлан Мотуевни ҳибсга олиш ҳақида санкция берди. Бу ҳақда, Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Қўмита хабарида айтилишича, Мотуев икки ойга ҳибсга олинди.
Мухолифатчи Нурлан Мотуев «Халқ парламенти» мухолифат ҳаракати форумида ИШИДни қўллаб-қувватлашга даъват этгани учун Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.
Мотуев 2011 йилда президентликка ўз номзодини қўйган, бироқ сайловлардан анча олдин номзодини қайтариб олганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)