Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 9-тур беллашувлари Бекободдаги «Металлург» ва «Насаф» клублари иштирокидаги ўйин билан ўз якунига етди.
Миллий чемпионатнинг жорий мавсумини кўтаринки руҳда ўтказиб келаётган Қаршининг «Насаф» клуби унда мағлубиятга учради. Дилмурод Каримовнинг 69-дақиқада киритган ягона голи «Металлург»нинг минимал ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.9-турдан кейин «Локомотив» ва «Бунёдкор» 25 тадан очко тўплаб, лигада қўшҳокимлик қилмоқда. «Насаф» ҳисобида 22 очко бўлса, «Металлург» 19 очко билан турнир жадвалида тўртинчи жамоага айланган.
Мос равишда «Қизилқум» 17, «Пахтакор» ва «Бухоро» клублари 15 тадан очко тўплаган.
9-турдан кейин Тошкентнинг «Обод» клуби бирорта ҳам ғалабага эришмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Пойтахтнинг «Локомотив» ва «Бунёдкор» клублари эса бирор марта бўлсин мағлубият аламини тотиб кўрмади.
Ўзбекистон Олий Лигаси 9-тур беллашуви 16 май, душанба
Изоҳ (0)