Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғи билан адлия маслаҳатчиси Абдуқаҳҳор Тўхтабоев беш йил муддатга Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда, прокуратура сайтидаги маълумотга асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Абдуқаҳҳор Тўхтабоев 2015 йил февралидан Навоий вилояти прокурори вазифасини бажариб келаётган эди, унга қадар эса, 2012 йилдан бошлаб Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани прокурори лавозимини эгаллаб келаётганди. Илгари Тўхтабоев Тошкент шаҳар прокуратурасининг жиноятларни тергов қилиш бўлимига раҳбарлик қилган.
Изоҳ (0)