Англия чемпиони – «Лестер» жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди ва клуб ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрез «Челси»га қарши Англия чемпионатининг сўнгги, 38-турида Nike компанияси томонидан махсус ишланган ва чекланган миқдорда чиқарилган бутсаларда майдонга тушади, деб хабар бермоқда Mirror.
«Лестер»нинг чемпионлигига ҳисса қўшган Варди ва Маҳрез бўлажак ўйинда VAHREZ Nike iD Hypervenom Phantom II ёки қисқача VAHREZ номли бутсаларда майдонга тушади.
Жорий мавсумда Жейми Варди Англия чемпионатининг 35 ўйинида 24 та гол ва 6 та узатмага муаллифлик қилди. Рияд Маҳрез АПЛнинг 36 учрашувида рақиблар дарвозасини 17 марта ишғол қилиб, 11 та голга ассистентлик қилган.
Изоҳ (0)