Венесуэла президенти Николас Мадуро, афтидан, ҳокимиятдан четлаштирилади, бунда энг ҳақиқатга яқин сценарий сифатида «сарой тўнтариши» кўрилмоқда. Бу ҳақда, АҚШ разведкаси таҳлилчиларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Шу билан бирга, экспертлар ҳокимият ўзгаришининг бирор аниқ белгилари ҳозирча намоён бўлмаётганини тан олди. Аммо улар кейинги йили Мадурони четлаштириш бўйича овоз бериш уюштирилишига ишора қилмоқда. Фақатгина Уго Чавес бошлаган қашшоқликка қарши кампаниянинг йўқ бўлишидан таҳликага тушган социалистлар уни қўллаб-қувватлаши мумкин.
Сўровдан ўтказилган амалдорларнинг билдиришича, Венесуэла ҳукумати Мадурони истеъфога чиқариш бўйича референдумни ортга суришга интилмоқда. Аммо референдумни бутунлай тўхтатиб бўлмайди.
Изоҳ (0)