Хитойнинг Хэбэй провинциясида истиқомат қилувчи икки ногирон ўз қишлоғидаги экологик вазиятни яхшилаш учун кучларини бирлаштирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Цзя Хаикса 2000 йилда кўришдан қолди, Цзя Вэньци эса болаликда қўлидан жудо бўлган эди. Шунга қарамай, улар биргаликда 13 йил давомида 10 мингдан ортиқ дарахт экишга муваффақ бўлди.
«Дарахтлар ўсаркан, мен махсус дастурларни кўриб, дарахт экилиши атроф муҳитни ва ҳавони яхшилаши мумкинлигини ўргандим. Биз нафақат дарахт ўстирдик, балки ўз онгимизни ҳам ўзгартирдик», — деди Цзя Вэньци.
Изоҳ (0)