Россиянинг Рязань шаҳри йўл патрули ходимлари 13 май, жума куни шаҳарга кириш йўлида 7 ёшли бола томонидан бошқарилаётган KIA Rio машинасини тўхтатиб қолди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Аниқлаштирилишича, Рязань туманида истиқомат қилувчи биринчи синф ўқувчиси уйда ёлғиз қолганида отасига тегишли автомобиль калитини олиб, унга ўтирган ва шаҳарга йўл олган экан.
Воқеа жойига боланинг ота-онаси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича инспекция ходимлари етиб келди.
Изоҳ (0)