АҚШ ракеталарга қарши мудофаа тизимларининг Европа ҳудудида жойлаштирилиши ҳимоя эмас, балки ядровий салоҳиятни ўстиришга бўлган уринишдир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ҳарбий амалдорлар билан кенгашда айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Улар жаҳон матбуотидаги имкониятларидан фойдаланган ҳолда бу Россияга таҳдид солмаслигига ёки бу фақатгина мудофаага мўлжалланганига кимнидир ишонтира олишлари мумкин, аммо бу кенгашдагиларни ҳеч ким адаштира олмайди. Бу ҳақиқатга зид, бу мудофаа тизимлари эмас, бу чет ҳудудларда АҚШ ядровий стратегик салоҳиятини ўстиришдир», — деб таъкидлади Путин.
Президент гап Шарқий Европа ҳақида кетаётганини тушунтириб ўтди.
Изоҳ (0)